17 йил ичида илк бор Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Дилшод Шарипов Миллий матбуот марказидан хабар берди.

Фото: Кадр

Дастлаб Тожикистон ва Ўзбекистон давлат мадҳиялари янгради.

Мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон икки мамлакатнинг расмий делегациялари вакиллари ва хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари билан кўришиб чиқди.

Кўксаройдаги расмий кутиб олиш маросимидан сўнг давлат раҳбарларининг музокаралари бошланади. Музокаралар аввал тор, кейин кенг доирада ўтказилади.

Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон—Тожикистон ҳамкорлигини янги босқичга кўтаришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Кўксарой. Тожикистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими.

Кўксарой. Тожикистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими.

Geplaatst door Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev op Donderdag 16 augustus 2018