Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистоннинг Керала штатида 8—16 август кунлари юз берган сув тошқинлари қурбонлари сони 97 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Хабар берилишича, тошқинлар оқибатида транспорт ва таълим муассасалари иши бузилган. Кераланинг бош вазири Пинарайя Вижаян мамлакат бош вазири Нарендра Модини штатга қўшимча ёрдам беришга ҳамда кўпроқ ҳарбийлар ва вертолётлар ажратишга чақирган.

Штат тарихида биринчи марта мавжуд 39 та тўғондан 35 таси очилган. Хавфлиликнинг қизил даражаси штатнинг барча 14 та туманида эълон қилинган.

Керала штати ўтган ҳафтанинг ўртасида кучли муссон ёмғирлари остида қолган. Ёғингарчилик тошқинлар, селлар, кўчкиларни юзага келтирган. Вижаяннинг маълум қилишича, жорий йилда ҳудуд сўнгги 100 йил ичидаги энг вайронкор муссонга дуч келган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди