Германия шимолидаги Росток шаҳри яқинида 55 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетди. Ҳодиса оқибатида 16 киши жабрланди. Бу ҳақда 17 август, жума куни Spiegel Online маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Флихбус компаниясига тегишли автобус Швециядан Дания ва Росток орқали Берлинга йўл олганлиги таъкидланмоқда. У бугун тонгги 6:30 атрофида номаълум сабабга кўра ағдарилиб кетган. Автобус салонида 55 нафар йўловчи бўлган.
Авария оқибатида олти киши жиддий жароҳатлар олган, яна ўн киши енгил жароҳатланган. Автобус ҳайдовчиси жабрланган-жабрланмаганлиги ҳозирча номаълум.
Авария жойида полиция ишламоқда. ЙТҲдан сўнг трасса бўйлаб ҳаракатланиш ёпилган.
Изоҳ (0)