Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Ўзстандарт» агентлигининг Ахборот-маълумот маркази келгусида бекор қилиниши режалаштирилган ва маънан эскирган, бозор механизмлари ўрнини эгаллаб олган стандартларнинг хатловини ўтказиб, «Ўзстандарт» агентлиги томонидан вазирликлар, идоралар, корхона ва ташкилотларга хатлов натижалари юборилиб, 556 та стандартлар вазирлик ва ташкилотлардан йиғилган таклифлар асосида бекор қилинди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Фото: «Standart.uz»

Фото: «Standart.uz»

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг  «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони  ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикасининг 21 498 та стандартларининг  электрон версиялари , «Ўзстандарт» агентлиги веб-сайтига жойлаштирилди:Ўзбекистон  Давлат стандартлари (O‘z Dst) 1271 та;Давлатлараро стандартлар (ГОСТ) 20 131 та ва бошқалар;Ўзбекистон  Давлат стандартлари (O‘z Dst) кўрсаткичлари (каталоглари).

Давлат фонди жорий этилган 594 та (16,4%) халқаро ISO стандартлари билан тўлдирилди. Жами 3155 ГОСТ ISOларни ташкил этади.

Жорий йилда хўжалик субъектлари ва корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга тегишли бўлган стандартларни халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш мақсадида 594 та стандартлар ишлаб чиқилиб жорий этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар