Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги илк бор мактаб директори ва Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туман халқ таълими бўлими мудири бўш иш ўрни учун танлов эълон қилди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига бағишлаб йиғилиш ўтказилган эди. Йиғилишда умумтаълим мактаблари директорлари ва уларнинг ўринбосарларига қўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланган эди. Мактаб директори вазифасига бошқарувчилик (менежерлик) қобилиятига эга кадрларни тайинлаш, шунингдек маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларининг масъулиятини ошириш лозим.
Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳар 50-сонли умумтаълим мактаби директори ва Мирзо Улуғбек туман халқ таълими бўлими мудири бўш иш ўрни учун танлов эълон қилади. Танловнинг ушбу усули кадрлар танлашда шаффофликни таъминлаш ва кадрлар тизимини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида қўлланилмоқда. Талабларга мос қизиқиш билдирган барча шахслар эълонда кўрсатилган тартибда ўзлари ҳақидаги маълумотларини юбориб, танловда иштирок этиши ва муносиб номзод бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)