Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 7 август куни соат тахминан 17:20 да «КАМАЗ» ва Nexia автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Жиззах вилоят ИИБ матбуот хизматида маълум қилишларича, ҳодиса оқибатида Nexia ҳайдовчиси ҳалок бўлган.

Маълум қилишларича, ЙТҲ Nexia ҳайдовчиси томонидан қувиб ўтиш қоидаларининг бузилиши оқибатида юз берган — у олдинда кетаётган машинани чап эмас, ўнг томондан қувиб ўтишга уриниб, йўл ёқасида тўхтаб турган «КАМАЗ»нинг орқа томонидан келиб урилган. Тўқнашув оқибатида Nexia тиклаб бўлмас ҳолга келган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар