Ҳозирги кунда сайёҳлик масканларида такрорланмас кадр билан суратга олиш анча қийин масалага айланиб қолди. Кўплаб инсонлар селфи таёқча ёрдамида ўзлари билмаган ҳолда бир хил суратларни фотоаппарат хотирасига муҳрлаб, ҳар сония ижтимоий тармоқларга жойлаётгани сир эмас. Британиялик сураткаш Оливер Кертис эса оломон ортидан бориб, селфи орқали бир хил кадрларни суратга олишни истамади ва антиқа ишга қўл урди, деб ёзади BigPicture.
Оливер машҳур сайёҳлик масканларига қарама-қарши бўлган жойларни фотоаппаратига муҳрлади. Қуйида унинг ишларидан намунларни томоша қилишингиз мумкин.
Тож-Маҳал, Агра, Ҳиндистон
Исо Масиҳ ҳайкали, Рио-де-Жанейро, Бразилия
«Мона Лиза», Лувр, Париж, Франция
Авлиё Марк майдони, Венеция, Италия
Хеопс пирамидаси, Гиза, Миср
Мао Цзедунь мақбараси, Пекин, Хитой
Парфенон, Афина, Греция
Йиғи девори, Қуддус, Исроил
Озодлик ҳайкали, Нью-Йорк, АҚШ
Оқ уй, Вашингтон, АҚШ
Эйфел минораси, Париж, Франция
Изоҳ (0)