Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бокс бўйича Рио Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов проф рингдаги 4-жангини 17 август куни (Тошкент вақти билан 18 август) ўтказади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

АҚШнинг Калифорния штатида бўлиб ўтадиган жангда Ғиёсовга ганалик Альберт Менса рақиблик қилади.

Маълумот учун, Шаҳрам шу кунгача проф рингда учта жанг ўтказган ва уларнинг 3 тасида ҳам ғалаба қозонган (2 таси нокаут билан).

Африкалик боксчи эса 38 та жанг ўтказиб, уларнинг 31 тасида ғолиб бўлган (15 тасида рақибларини нокаутга учратган). Олтита жангда мағлубиятга учраган бўлса, битта баҳсда дуранг қайд этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар