11 август санасида Англия премьер-лигасида 2018/19 йилги мавсумнинг 1-тури бошланган эди. Ҳозиргина турнинг сўнгги ўйини ниҳоясига етди.
Унда «Арсенал» ўз майдонида амалдаги чемпион «Манчестер Сити» билан кураш олиб борди. Учрашувда ҳисоб 14-дақиқада «Сити» томонидан очилди. Гол муаллифи Рахим Стерлинг. Иккинчи бўлимнинг 64-дақиқасида португалиялик Бернарду Силва ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Мазкур ҳисоб ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди.
Англия премьер-лигаси
1-тур беллашувлари
12 август, якшанба
«Арсенал» — «Манчестер Сити» 0:2
Голлар: 0:1 – 14 Стерлинг, 0:2 – 64 Бернарду Силва.«Арсенал»: Чех, Мустафи, Папастатопулос, Бельерин, Мейтленд-Найлз (Лихтштайнер, 35), Гандузи, Жака (Торрейра, 70), Рэмзи (Ляказетт, 54), Мхитарян, Озил, Обамеянг.
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Стоунз, Менди, Уокер, Лапорт, Гюндоган, Фернандино, Марез (де Брюйне, 60), Бернарду Силва, Стерлинг, Агуэро (Габриел Жезус, 79).
Огоҳлантиришлар: Стерлинг (4), Папастатопулос (27), Жака (52), де Брюйне (73).
Изоҳ (0)