Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида 10 август куни «ГАЗ-52» юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Воқеа туманнинг Сулоқли маҳалласи ҳудудида юз берган. «Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган», — дейилади вазирлик ахборотида.
Хабар беришларича, ёнғин оқибатида автомашинанинг мотор ва салон қисми ёниб зарар кўрган. Ёнғинни ўчириш вақтида куйган ҳайдовчи касалхонага ётқизилган.