Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консули этиб тайинланган Абдусалом Ҳотамов 9 август куни Тошкентдан Россияга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Абдусалом Ҳотамов бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Март ойида Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилган эди. Бунгача Ўзбекистон Москвада элчихона ва Новосибирскда бош консуллика эга эди.

«Газета.uz»нинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Россиянинг Қозон, Ростов-Дон ва Владивосток шаҳарларида ҳам консуллик муассасалари очиш режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар