Учгача қанчалик тез санайсиз, тўғрими? Худди шундай уч ойлик ёзги таътил ҳам ўтиб кетди, демак кўплаб мактаб ўқувчиларининг севимли вақти — мактабга тайёргарлик кўриш пайти келди!
Синфдошларингизга янги рюкзакни, дафтарлар тўплами ва пенални кўрсатаётганинггиздаги ҳаяжонли дамлар эсингиздами? Энди эса фарзандларингизнинг ажойиб кутиш онлари ҳам етиб келди. Қуйида 2018 йилнинг кузида тиниб-тинчимас болажонларни Vicco дўконларида қандай оёқ кийимлар кутаётгани ҳақидаги маълумотларни келтириб ўтамиз!
Урфдан қолмайдиган классик услуб
Классик оёқ кийими — дресс-код қатъий қоидаларининг ажралмас қисмидир. Яхшики, бугунги кунда расмий ва классик оёқ кийими танлови шунчалик кенгки, ҳатто энг нозик дидли мижозларга ҳам манзур бўлади.
Йил давомида ўз аҳамиятини йўқотмайдиган ва ҳатто байрамона образни ҳам тўлдирадиган туфли ва балеткалар қизларнинг дидига мос келади. Ёш жентелменларга келсак, уларни мактабга боришнинг барча қатъиятларига жавоб берадиган, катталарникидек моделларнинг кенг танлови қувонтиради.
Айтганча, ўғил болалар учун табиий чармдан тайёрланган топсайдер ва мокасиналарнинг ҳатто 38 ўлчамини ҳам топиш мумкин. Бундай оёқ кийимларнинг нархи 399 000 сўмдан бошланади. Қизлар учун янги тўплам классик моделларининг нархи 199 000 сўмдан бошланади.
Спорт услубидаги ҳашам
Одатий образларда спорт услубидаги элементларнинг бўлиши урфга киргани боис кўпчилик ота-оналар фарзандларининг мактаб формасида ҳам спорт услуби бўлишига рухсат беришади. Шундай қилиб, бир неча мавсумдан бери мактабга сникерлар, слипонлар, кета ва ҳатто кроссовкалар кийишни лозим топишмоқда. Биз эса хурсандмиз, чунки болаларнинг енгил ҳаракатлар билан чопқиллаб юришидан ҳам яхшироқ нарса борми? Болалар фақат ухлаётганида тинадиган вақтда уларнинг ҳар бир қадами ёқимли патакли спорт оёқ кийими билан мутлақ назорат остида! Спорт услуби моделларининг нархи 199 000 сўмдан бошланади.
Smart-casual
Болалар классик оёқ кийими бозорида қиз ва ўғил болалар учун лоферлар ва брогилар пайдо бўлганидан бери қулайлик ва услуб ўртасидаги мутаносиблик масаласи ўз ечимини топди. Бундай оёқ кийимлар ўғил болаларнинг костюм шими ва қиз болаларнинг юбка ва кўйлаклари билан яхши тушади. Рангларнинг турлича эканлиги моделлар йўналиши ва уларнинг қайси пайтда кийилишини белгилайди. Энг трендбоп қарорлар қизлар учун қора ва тўқ қизил рангларда, ўғил болалар учун эса қора, жигарранг ва кўк рангларда намоён бўлади. Smart-casual оёқ кийимларининг афзаллиги шундаки, уларни нафақат мактаб формаси, балки жинси, шортиклар ва енгил кўйлаклар билан ҳам кийиш мумкин, хоҳиш бўлса бас! Модельлар эко чармдан тикилган бўлиб, уларнинг нархи 249 000 сўмдан бошланади.
Vicco дўконлари тармоғи ўзининг доимий мижозларига кўплаб чегирмаларни таклиф этади, мунтазам ўтказиб бориладиган акциялар эса исталган харидни янада ёқимли ва фойдали қилади! Шошилинг, биринчи қўнғироқ жаранглашига оз фурсат қолди!
Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар маркази
Next савдо-кўнгилочар маркази
Телефон: +998 71 205 09 19
Реклама ҳуқуқи асосида