Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 17—18-кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади. Бу ҳақда Тожикистон оммавий ахборот воситаларига таяниб, UzDaily хабар бермоқда.
Хусусан, Asia-Plus агентлиги Тожикистон етакчисининг Ўзбекистонга ташрифи мобайнида томонлар 23 та ҳужжат ва келишувни имзолаши ҳақида хабар қилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида кинематография ва гидрометеорология соҳасида келишувлар имзоланиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, давлат раҳбарлари стратегик шериклик, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги чегараларнинг тўлиқ демаркацияси ҳақида шартнома имзолайди.
Аввалроқ, Тошкентда 16—17 август кунлари «Тожикистонда ишлаб чиқарилган» кўргазмаси бўлиб ўтиши ҳамда унга Президент Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ташриф буюриши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)