СамДУ ўқитувчиси абитуриентдан 12 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд ИИБ матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Самарқанд ИИБга келиб тушган аризада Самарқанд давлат университети ўқитувчиси икки нафар абитуриентни университетга киритиб қўйиш учун 12 минг АҚШ доллари сўрагани маълум қилинган.
ИИБ ходимлари ариза асосида тезкор тадбир ўтказган. Самарқанд давлат университети касбий таълим факультети ўқитувчиси 12 минг доллар миқдорида пора олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган.
Бу Самарқанд давлат университети ўқитувчиларининг пора устида қўлга олинганининг биринчи ҳолати эмас. 2016 йили 2 нафар абитуриентдан 16 минг доллар талаб қилган доцент, ассистент ва талабадан иборат гуруҳ қўлга олинган. 2017 йили университет деканларидан бири 23 минг доллар миқдорида пора олаётган вақтда жиноят устида ушланган.
Изоҳ (0)