Самарқандда сохта ташаккурномалар ёздириб олинган фуқароларга газ баллонлари тарқатилди, дея «Zarnews.uz» хабар бермоқда.
2 август, пайшанба куни Самарқанднинг Пахтачи тумани ҳокимлигида Жамоатчилик назорати гуруҳлари ишларининг натижасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилишда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов маҳаллий бошқарув идоралари вакилларининг фаолиятини танқид қилиб, фуқаролардан сохта ташаккурномалар ёздириб олинганини айтган. Жумладан, газ баллонлари етказиш бўйича 37 та, қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича 4 та, ишга жойлаштириш бўйича 9 та сохта ташаккурнома ёздириб олинган.
Пахтачи туманида сохта ташаккурнома ёздирилган фуқароларга газ баллонлари етказиб берилди. Жумладан, тумандаги Сарой маҳалласидаги хонадонларга суюлтирилган газ баллонлари топширилди.
Шунингдек, вилоят ҳудудий газ таъминоти филиали томонидан 3 нафар кам таъминланган оилага газ плитаси ҳам қўшиб берилган.
Изоҳ (0)