Андижонда Инновацион ривожланиш ва Қишлоқ хўжалик вазирликлари, Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш институти ва «Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамияти ҳамкорлигида семинар ташкил этилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ҳамкорлигидаги «Дала куни» илмий-амалий семинари «Ўзбекистон республикаси иқлим шароитида Россия селекциясига мансуб соя, кунгабоқар, маккажўхори, оқжўхори каби қишлоқ хўжалиги экинлари ва дурагайларини синовдан ўтказиш ва амалга оширилган агротехник тадбирларни ўрганиш» мавзусига бағишланди.
Семинарда Ўзбекистон, Россия ва Қирғизистон мутахассислари ўзаро тажриба алмашди.
Изоҳ (0)