Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн туғуриқ таътилидан кейин ишга қайтди, деб ёзмоқда «Газета.ru».
Маълум қилинишича, Жасинда Ардерн бундан 6 ҳафта илгари қиз фарзандни дунёга келтириб таътилга чиққан. Ардерн таътилда бўлган вақтда унинг ўринбосари Уинстон Питерс бош вазир вазифаларини вақтинчалик бажариб турган.
Аввалроқ, Жасинда Ардерн қиз фарзанд кўргани ҳақида хабар қилинган.
2017 йилдан буён Янги Зеландия бош вазири лавозимида ишлаб келаётган Ардерн биринчи бор она бўлди. Қизчанинг отаси — телебошловчи Кларк Гейфорд.
Ардерн ўзининг Instagram саҳифасида чақалоғининг суратларини эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, Жасинда Ардерн ўз лавозимида ишлаб туриб фарзандини дунёга келтирган илк ҳукумат раҳбари бўлди. У она бўлиши ҳақида 2018 йилнинг январида маълум қилган.
Изоҳ (0)