Самарқанд шаҳридаги Кафтархона бекатида йил давомида тирбандлик юзага келади, аммо вилоят йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси томонидан ҳеч қандай чора кўрилаётгани йўқ, дея «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Эрта тонгдан бошланадиган тирбандлик кун давомида кузатилади. Бекатга келган автобуслар ҳам, қонуний ва ноқонуний таксилар ҳам исталганча ҳаракат қилиб йўловчиларни олади. Самарқанд-Панжикент йўлининг асосий қисми бўлган бу йўлда йўл ҳаракати қоидаларига умуман риоя этилмайди.
Изоҳ (0)