Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон молия вазирлиги 1 августдан GM Uzbekistan компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг нархи 14 фоизга ошиши юзасидан изоҳ берди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Унда қайд этилишича, Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 январидан давлат органлари, ташкилотлар ва ҳукумат комиссияларининг маҳсулот, хом ашё ва материалларнинг (Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар бундан мустасно) чекланган нархи, ҳажмини белгилаш ваколати бекор қилинган.

«GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар ижтимоий аҳамиятга эга ҳамда стратегик товар турлари рўйхатига киритилмагани боис уланринг нархи давлат томонидан назорат қилинмайди.  Шундай қилиб GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархи молия вазирлиги ёки бошқа бирор бир давлат органи томонидан белгиланмайди. GM Uzbekistan ишлаб чиқараётган маҳсулотига унинг таннархи, ишлаб чиқариш харажатини кўтариши ва автомобилга бўлган талаб каби омиллардан келиб чиқиб нарх қўяди», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистон 2022 йилда картошка сотиб олишни камайтирди. Маҳаллий етиштириш эса ошган 
Дунё
Байден Украинага F-16 қирувчилари етказиб берилмаслигини айтди. Оқ уй бунга изоҳ берди
Кино
Мушук Леопольд образини яратган рассом Вячеслав Назарук вафот этди