Навоийда одамфурушларнинг тўрт нафар қизни Туркияга олиб кетиш режаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фош этилди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Давр» информацион дастури хабар бермоқда.
Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида рўйхатда турса-да, Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшаб, ишлаб юрган Д.Ҳ. Навоийда истиқомат қилувчи 4 қизга қўнғироқ қилиб, уларга Туркияда иш топиб беришни ваъда қилган. Сўнг ўз ҳисобидан уларга электрон чипта жўнатган.
— Ўзим хоҳламагандим бу ишни қилишни, фақат анчадан буён бу ерда ишсиз бўлиб юрганим учун унинг гапларига учдим, мўмай пул беришига ишондим, — дейди қизлардан бири. — Пулга учганим учун жуда ҳам пушаймонман.
Айни пайтда тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)