Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туроператорлик ва меҳмонхона хўжаликлари соҳасидаги компанияларни ортиқ текширмайди. Бу ҳақда Президент қарорида сўз юритилади, деб ёзади Spot.
«Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорда мазкур назорат функцияси Хусусий туристик ташкилотлар ассоциацияси ва туризм соҳасидаги бошқа жамоат бирлашмаларига берилади. Профилактик ишлар, қолаверса, туризм соҳасида сертификациялаш хизматлари Туризм қўмитаси зиммасида қолади.
Бундан ташқари, эндиликда полиграфия компаниялари фаолиятини текшириш билан ИИВ эмас, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги шуғулланади. Профилактика ишлари вазирлик зиммасида қолади.
Изоҳ (0)