Ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Эксимбанки, Экспортни илгари суриш миллий агентлиги ва Экспорт кредитларини суғурта қилиш агентлигини ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Жаҳон банки миссияси вакиллари билан учрашувда маълум қилди.
Вазирнинг қайд этишича, Ташқи савдо вазирлиги Хитой, Япония, Жанубий Корея, АҚШ ва бошқа мамлакатлар тажрибалари асосида экспортни қўллаб-қувватлаш ва мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш устида иш олиб бормоқда.
Делегация раҳбари, Жаҳон банкининг молия, рақобат ва инновацион ривожланиш масалалари бўйича катта мутахассиси Стефка Славов Ўзбекистон Эксимбанки концепцияси, тизими ва стратегиясини ишлаб чиқишда техник ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Изоҳ (0)