1 август куни Тошкент шаҳрига Фаластин давлати ташқи ишлар ва экспатриантлар вазири Риад ал-Малкий бошчилигидаги делегация ташриф билан келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастуридан Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон—Фаластин музокараларини ўтказиш ўрин олган.
Музокаралар чоғида икки томонлама ва халқаро кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)