Ёввойи табиат фотографи Брент Сайзек АҚШнинг Миннесота штатидаги Бемижи кўлида 76 та ўрдакчани изидан эргаштириб мағрур сузиб кетаётган она ўрдакни суратга олди. Big Picture ана шу суратга эътибор қаратди.
Сурат тармоқларда тезда тарқалиб кетди. Сайзекни ҳайратга солган нарса шу бўлдики, қандай қилиб ёввойи ўрдак бир вақтнинг ўзида бунча жўжани катта қилиши мумкин.
Одатда, ёввойи ўрдаклар тахминан 12 та тухум қўяди. Улар авлодининг яшаб қолиши имкониятини ошириш учун ўз тухумларини бегона инларга қўйиши ҳолатлари ҳам бўлиб туради.
Ёввойи ўрдаклар жўжаларини болалар боғчаси тизимида ўстиради. Бунда қушлар ўз жўжаларини энг катта ва тажрибали ўрдак қарамоғида қолдиради. Экспертларнинг фикрича, Бемижи кўлидаги ўрдаклар тахминан бир вақтда тухум қўяди. Кейин эса ўз болаларини энг катта ўрдакка қолдиради.
Изоҳ (0)