26 июль соат 14:35 да Тошкент шаҳрида Белтепа – Аэропорт йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган 3-автопаркка қарашли 11-рақамли автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти баёнот берди.
Баёнотда таъкидланишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ишчи гуруҳи тез фурсатда воқеа жойига етиб бориб тафсилотларни ўрганди. Бобур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Mercedes-Benz русумли автобус давлат рақами 01/ 041 ЖФА, 3-Автосаройга қарашли 11 йўналишдаги автобус бўлган. У 1- сонли «Бахт уйи» (собиқ 1-ФҲДЁ) қаршисида дарахтга бориб урилган, натижада синган дарахт шу ерга қўйиб кетилган Cobalt автомобили устига қулаган. Енгил машина ичида ҳеч ким бўлмаган. Автобус ҳайдовчиси Усмонов Анвар Олим ўғли 1993 йилда туғилган. Автобус салонида 16 киши бўлган.
Тез тиббий ёрдам автомашинасида биригада етиб келганида 16 кишидан 9 нафарига ўрта ва енгил жароҳатлари юзасидан ёрдам кўрсатилган. Уларни соғлигига жиддий эътибор қаратилган ҳолда воқеа жойига энг яқин бўлган Текстил комбинати шифохонасига уч киши, 16-шаҳар тез тиббий касалхонасига тўққиз киши олиб борилди. Улардан бир кишининг оёғи сингани туфайли бир оз шифохонада ушлаб қолинди. Қолганлари соғ саломат шифокорлардан миннатдор бўлиб ўз уйларига қайтди.
Ишчи гуруҳ соат 17:00 да 16 йўловчининг ҳар бири билан телефон орқали сухбатлашганда, улар оиласи даврасида яхши кайфиятда ўтирганларини маълум қилди.
Изоҳ (0)