Суриянинг Свейда шаҳрида (шу номли провинция пойтахти) 4 нафар террорчи худкуш портловчи қурилмани ишга туширди. Шунингдек бир қанча террорчилар шаҳардан шимолда ва ғарбда жойлашган қишлоқларга ҳужум қилган. Бу ҳақда Agensy France Presse’га таяниб, «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Ҳужум уюштирилган қишлоқларга етиб келган Башар Асад армияси жангариларни қувиб чиқарган.
Терактлар оқибатида 221 киши ҳалок бўлган. Худкуш террорчиларни ҳисобга олганда жами 38 та террорчи йўқ қилинган.Содир этилган терактлар учун ИШИД жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Маълум қилинишича, бу Сурияда ИШИД жангарилари томонидан содир этилган энг йирик терактлардан биридир.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)