Аҳоли қайси ташкилотлардан, тизимлардан кўпроқ норози эканлигини улардан келаётган шикоят ва аризалар оқимидан ҳам билиш мумкин. Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси мурожаатларни ўрганиш борасидаги 2018 йилнинг ўтган 6 ойлик давомидаги маълумотларини эълон қилди, деб ёзади ЎзА.
Ҳисобот даврида Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман (шаҳар) жамиятларига истеъмолчилардан жами 6 713 та ариза келиб тушган.
Мазкур ариза ва шикоятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганида 2 171 тага ошганлиги кузатилди.
Аҳоли томонидан мазкур ҳисобот даврида федерация ва унинг ҳудудий бўлинмаларига қилинган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг катта қисми савдо соҳасига 1 983 та (жами аризаларнинг 29,5 %);
табиий газ таъминоти соҳасига 1 425 та (жами аризаларнинг 21,2 %);
электр таъминоти соҳасига 1 038 та (жами аризаларнинг 15,5 %);
сув таъминоти соҳасига 450 та (жами аризаларнинг 6,7 %);
коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига 331 та (жами аризаларнинг 4,9 %);
алоқа соҳасига 203 та (жами аризаларнинг 3,0 %);
транспорт соҳасига 183 та (жами аризаларнинг 2,7 %);
соғлиқни сақлаш соҳасига 151 та (жами аризаларнинг 2,2 %);
ва бошқа соҳаларга 949 та (жами аризаларнинг 14,1 %) мансубдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жамиятда рўй бераётган ўзгаришлар ортидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ўсиб, қонуний ҳақ-ҳуқуқларини англаб мурожаат қилиш маданияти шаклланмоқда.
Изоҳ (0)