Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти раиси Шарифжон Турсунов Facebook ижтимоий тармоғида саҳифа очиб, халқ билан очиқ мулоқотга киришишга, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни ижобий ҳал этишга ваъда берди. Шунингдек, жамият раиси тизим фаолиятига доир ҳар қандай масалага ижобий ечим топиб, аҳолининг таклиф, мулоҳаза ва масалаларини эшитишга доимо тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

— Тилдан айтилган сўз қулоққача, дилдан айтилган сўз эса, Аллоҳгача боради... Ҳақиқатан ҳам, Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлис палаталари аъзоларига мурожаатлари замиридаги самимий фикрлар бугун мени Сиз азизлар билан ишончли ва натижадор мулоқотга чорлади.

«Ўзтрансгаз» АЖ тизимида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар, турмушдаги қийинчиликларни бартараф этиш, пировардида, фуқароларнинг розилигига эришиш мақсадида очилган бу саҳифам ўйлайманки, кўнглингизга йўл топишимга самарали имконият бўлади. Газ таъминоти борасида қандай фикрингиз, таклиф ва мулоҳазаларингиз, ечимини кутаётган муаммоларингиз бўлса, марҳамат, айтинг. «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси сифатида, ваколатим доирасида барча масалаларнинг ижобий ҳал этилишига ёрдам беришга тайёрман. Саъй-ҳаракатларим ортида нафақат хонадонингизга илиқлик, қалбингизга нур ҳам улаша олсам, демакки, ниятимга етибман, мақсадимга эришибман, – дейди «Ўзтрансгаз» АЖ раиси Шарифжон Турсунов Facebook’даги ўз саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятининг асосий вазифаси республика истеъмолчиларини белгиланган тартибда табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш ҳисобланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат