Чилилик фотограф Франциско Негрони экстремал об-ҳаво шароитларини акс эттирувчи суратлари билан танилган. У томонидан олинган Чилидаги Пуеуэ вулқони отилишининг сурати нафақат фотографнинг ижоди ишқибозларини мафтун этган, балки бир нечта халқаро мукофотларни ҳам қўлга киритган, деб ёзмоқда Big Picture.
Гап фақат суратларда эмас, балки Негрони керакли жойда пайдо бўлиш ва табиатнинг кучли ҳодисаларини камерага муҳрлаш қобилиятига эга.
Негрони вулқон отилишининг қисмлари ва бутун кучига урғу бериш учун асосан кутиш билан вақтини ўтказади. Унинг баъзи суратларида ифлос момақалдироқ деб аталувчи ҳодиса акс этган.
Ифлос момақалдироқ — вулқон оғзидан чиққан чанг булутида чақмоқнинг ҳосил бўлиши. Табиат ҳодисаси статик электр токи ишлаб чиқарувчи кул, тошлар ва тоғ рудаси тўқнашуви билан тушунтирилади. Тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, ифлос момақалдироқлар вулқон отилиши вақтида 27—35 фоиз ҳолатларда содир бўлади.
Изоҳ (0)