Дональд Трамп Эрон АҚШга таҳдид қилишда давом этса, мамлакат жабр кўришини маълум қилди. Бу ҳақда Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзди, деб «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга: бошқа ҳеч қачон Қўшма Штатларга таҳдид қилманг, акс ҳолда бу ишингизнинг оқибатларидан жабр кўрасиз. Биз энди сизларнинг шафқатсизлик ва ўлим ҳақидаги телбанамо гапларингизга индамай турадиган мамлакат эмасмиз. Эҳтиёт бўлинг!» — деб ёзган Трамп.
Аввалроқ, Эрон АҚШ санкцияларига қарши курашиш тадбирларини ишлаб чиқиши хабар қилинган эди. Эроннинг Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилотидаги (ОПЕК) вакиллари Дональд Трампни ўз Twitter саҳифасидаги беадаб твитларини бас қилишга чақирган.
Изоҳ (0)