23 июль куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти томонидан чоп этилган «Маънолар махзани» ҳамда «Ёш раҳбар энциклопедик луғати» китобларининг тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати маълум қилди.
Тақдимотда бугунги кунда ЎзМАА томонидан китоб ва китоб маҳсулотларини, китобхонликни аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида янада кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
— Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тизимида фаолият юритувчи «Ўзбекистон», «Ўқитувчи», Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйлари ҳамда «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти томонидан томонидан жорий йилда 1200 дан ортиқ номдаги адабиётларни чоп этиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача уларнинг 500дан ортиғи ўқувчилар қўлига бориб етди. Бу каби тақдимотларни бундан кейин ҳар ойда, ҳар ҳафтада ташкил этиш мўлжалланган. Айниқса, сентябр ойида китобхонларга жуда кўплаб адабиёлар тақдим этилади, — деб маълумот берди ЎзМАА бошқарма бошлиғи Ж. Ҳусанов.
Тақдимотда сўзга чиққан филология фанлари доктор Б. Каримов, ЎзМАА Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси М. Омонов, филология фанлари доктор У. Жўрақулов ҳамда нашриёт муҳаррири Л. Ҳасановалар ушбу китобларнинг тайёрланишидан тортиб, уларнинг маъно-мазмуни, ўқувчиларга берадиган маънавий озуқаси ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Изоҳ (0)