Канаданинг Торонто шаҳрида юз берган отишмада бир киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳат олган. Бу ҳақда шаҳар полицияси маълумотларига таяниб,«РИА Новости» хабар бермоқда.
Отишма Торонто шаҳрида 22 июль, якшанба куни кечаси содир бўлган. Аввалроқ 9 кишининг жароҳат олгани хабар қилинган. Уларнинг орасида кичкина қиз ҳам бор. Жароҳат олганларнинг ҳолати ҳақида маълумот тақдим қилинмаган. Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
«Торонто полициясининг раҳбари Марк Сондерс ОАВга янги маълумотларни тақдим қилди. 14 киши ўқ отадиган қуролдан жароҳат олган. Улардан бири бўлган аёл жон берган. Яна бир қизнинг ҳолати ўта оғир дея баҳоланмоқда. Айбдор деб гумон қилинаётган шахс ўлган », — дея полициянинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинган.
Изоҳ (0)