21 июль ҳолатига кўра Ўзбекистонга кириш электрон визасини олиш учун мурожаат қилган хориж фуқаролари сони 797 нафарга етди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди, деб ёзади ЎзА.
Ҳисобот жадвали таҳлили шуни кўрсатадики, ўтган олти кун ичида дунёнинг 36 давлатидан 797 киши Ўзбекистонга кириш электрон визасини олиш учун мурожаат қилган, улардан 429 нафарига электрон визалар тақдим этилган. 368 кишининг мурожаати кўриб чиқилмоқда.
Энг кўп Хитой фуқаролари E-Visa олиш учун мурожаат этган бўлиб, уларнинг сони 135 нафарни ташкил этади. Шунингдек, АҚШ (119 нафар), Буюк Британия (82 нафар), Франция (66) ва Ҳиндистон (63) фуқаролари бу рўйхатда кўпчиликни ташкил этади.
Изоҳ (0)