Фарғона вилоятининг Қува туманида 20 июль куни «Ўрабоши» МФЙда яшаган, муқаддам судланган Д.С. уйида ўзаро жанжал туфайли расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи М.Ш.нинг оёқларига пичоқ уриб, жароҳатлади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шундан сўнг М.Ш. ҳам турмуш ўртоғининг бўйин ва кўкрагига пичоқ уриб, яралади.
Ҳодиса оқибатида Д.С. воқеа жойида ҳалок бўлди. М.Ш. эса касалхонага ётқизилди.
Изоҳ (0)