Кобулдаги Ҳамид Карзай номидаги аэропортда портлаш амалга оширилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Портлаш аэропортга Афғонистон вице-президенти Абдулрашид Дўстум келганида амалга оширилди. Дўстумнинг баёнотига кўра, теракт оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди.
Айтилишича, вице-президент аэропортдан чиқиб, қўриқлаш хизмати қуршовида зирҳли автомобилга ўтиришга ва воқеа жойидан узоқлашишга улгурган. Шундан кейингина портлаш овози эшитилган.
Маҳаллий телеканалларга кўра, портлашни худкуш террорчи ижро этган. У қайси гуруҳга мансублиги ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)