Хелсинкида бўлиб ўтган музокаралар якуни бўйича қўшма матбуот анжуманида Путин Трампга совға қилган футбол бўйича Жаҳон Чемпионати тўпи АҚШ президенти хавфсизлик хизмати томонидан текширилди. Бу ҳақда Business Insider’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Айтилишича, АҚШ президентига берилган ҳар қандай совға худди шундай текширувдан ўтказилади.
Путин тўпни 16 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Трампга «Тўп энди АҚШ томонида» сўзлари билан узатган эди. Америкалик сенатор Линдси Грем тўпда эшитиш қурилмаси бор-йўқлигини текшириб кўришни таклиф қилган.
Изоҳ (0)