• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда тадбиркор шерикларининг фирибгарлиги туфайли қамалди

    «Айбланувчини ҳимоя қилиш бу жиноятни оқлаш дегани эмас. Адвокат ҳеч қачон жиноятни ҳимоя қилмайди, балки жиноят содир қилишда айбланаётган шахсни асоссиз ёки қилмишига номувофиқ бўлган оғир жазога тортилишдан ҳимоя қилади».

    Дарҳақиқат, оқлов иши — одил судлов ва адолат тантанасидир. Бугунги кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган юксак инсонийлик тамойиллари ва ислоҳотлар самараси ўлароқ тобора ортиб бораётган судлардаги оқлов ишлари ҳар биримизни қувонтиради.

    Фото: «Pravmir.ru»

    Фото: «Pravmir.ru»

    Бугунги кунда судлар томонидан кўрилаётган ҳар бир жиноий иш адолатли кўрилса, тадбиркорлик қилиб, эл-юртга фойда келтирмоқчи бўлган 63 ёшли Файзулло Мажидов бугун панжара ортида ўтирмасмиди? Самарқандда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган сурхондарёлик нафақахўр Ф. Мажидов ҳам ўз ишининг ярмига келганда фирибгарлар тузоғига илиниб қолди. Натижада воқеалар ривожини англамай қолган тадбиркор суднинг қора курсисига ўтиришга мажбур бўлди. Беш ой давомида чўзилган суд жараёнида айрим ҳолатларга очиқдан-очиқ кўз юмилиш, адвокатлар томонидан асосли тарзда талаб этилган ҳолатлар эътиборга олинмаганидан сўнг Ф. Мажидов ва унинг ҳимоячилари ушбу жиноят ишини атрофлича ўрганишини сўраб «Дарё»га мурожаат қилди. «Дарё» мухбири Ф. Мажидов билан боғлиқ суд жараёнини бевосита суд залидан кузатиб борди.

    Сурхондарёлик Файзулло Мажидов нафақага чиққанидан сўнг бекор ўтирмасдан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлди. Эзгу ниятлар билан бошлаган ишидаги шеригининг фириб бериши натижасида бугун «емаган сомсасига пул» тўлаб ўтирибди.

    Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2018 йил 1 июнь кунги ҳукмига кўра Ботир Азаматов, Фаридун Ғаниев, Рустам Нарзиқулов ва Файзулло Мажидовларга нисбатан 5 ой давомида кўриб чиқилган жиноят иши юзасидан ҳукм чиқарилди.

    Судланувчи Файзулло Мажидовни ҳимоя қилиб келаётган адвокатлар билан бўлиб ўтган мулоқотда биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Президентининг  суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, уларнинг негизида қонунчиликка киритилган ўзгаришларга, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун асосларига зид равишда Ф.Мажидовнинг айбдорлигига оид талаб этилган ҳолатларни текширмасдан, мавжуд далилларга тўғри баҳо бермасдан, асоссиз ва адолатсиз ҳукм чиқарилганлигини билдирди.

    Хусусан, суд давомида судланувчилар Б. Азаматов ва Ф. Ғаниевлар томонидан АТБ «Туронбанк» Самарқанд шаҳар филиалидан 2 миллиард 200 миллион сўм кредит олиниб, улар томонидан ўзлаштирилиб кетилганлиги аниқланди. Кредитни ўзлаштиришда баҳоловчи ташкилотлар, пулни нақдлаштириб ўзлаштиришда фаол иштироқ этган сохта фирмаларнинг раҳбарлари «Самарқанд Цемент» МЧЖнинг асл таъсисчиси кредит маблағларини ўзлаштиришда фаол қатнашиб келган бўлса-да, дастлабки тергов органи бу ҳолатни текширмасдан, ажратилган кредит маблағлари қайси корхоналарга қай тартибда йўналтирилиб ўзлаштирганлик ҳолатлари аниқланмаган.

    Биринчи инстанция суди ҳам беш ойлик суд терговидан сўнг суд мажлисида аниқланган ҳақиқий ҳолатни суд мажлиси баённомаси ва суд ҳукми асосларига киритмасдан, дастлабки терговнинг айблов хулосасини ҳукм асосига тўлиқ кўчириб ўтказиб, адолат мезонини бузган. Натижада ўзлаштириб кетилган кредит маблағлари бу жиноятни бевосита содир этган шахслардан ундирилмасдан қолган ва банк муассасига етказилган зарар қопланмаган.

    Шу билан бирга, суд давомида аниқланган ҳолатга кўра Файзулло Мажидовни Ботир Азаматов томонидан алданганлиги, Б.Азаматов ва унинг жиноий шериги Ф.Ғаниевлар ўзлаштирилган кредитга умуман аралашмаган Ф.Мажидовни қўзғатилган жиноят иши юзасидан ўзларининг шериги тариқасида айблаш учун унга нисбатан кўрсатмалар бериб, бу билан банкка етказилган зарарни Ф.Мажидовнинг ҳисобидан қоплаш мақсадида уларнинг кўрсатмаси ишнинг ҳақиқий ҳолатига мос келмаслиги эса суднинг эътиборидан четга қолиб, бошқа далил билан тасдиқланмаган кўрсатмаларни ҳукм чиқаришда асос қилиб олган.

    Дастлабки суд давомида адвокатлар томонидан ишнинг ҳақиқий ҳолатини аниқлаб берадиган асослар ва далилларни илова қилиб киритган илтимосномалари, шу жумладан судга оид техник экспертизаси, хацҳунослик экспертизаси тайинланиши, ички ишлар идораларидан ҳолат юзасидан қабул қилинган ва қонуний кучда бўлган қарорлар талаб қилиб олиниши, иш материалларига қўшилиши ва Жиноят-процессуал кодекс талабларига асосан ҳуқуқий баҳо берилиши, иш ҳолатига ойдинлик киритиш учун гувоҳлар чақирилиб сўроқ қилиниши каби талаблар инобатга олинмай асоссиз рад этилган.

    Суднинг ушбу ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонунчилик ташаббуси билан «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 30 ноябрь кунидаги 5268-сонли Фармони талаблари ижро этилмаган.

    Натижада суд ҳукми билан 63 ёшда бўлган, Афғонистон Республикасида байналминал бурчини бажарган, узоқ муддат давомида Термиз Давлат университетида ўқитувчи, кафедра мудири, ректор ўринбосари лавозимларида ишлаб келган филология фанлари номзоди, доцент, уч нафар вояга етмаган фарзандларнинг отаси, муқаддам судланмаган Файзулло Мажидовга 8 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Ҳозирги кунда мазкур жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судида Ф.Мажидовнинг ҳимоячилари томонидан киритилган апелляция шикояти асосида қайта кўриб чиқилмоқда.

    «Дарё» интернет-нашри Ф. Мажидов билан боғлиқ суд иши тафсилотларини бевосита суд залидан кузатиб бормоқда. Ушбу суд жараёни билан боғлиқ воқеалар ривожи тафсилоти билан сизларни таништириб борамиз.

    Фарҳод Норбўтаев, журналист.

    20.07.2018, 08:33   Изоҳ (0)   20435
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шерзод Шерматов: Давлат идоралари бундан буён ўқитувчилар фаолиятига халақит берса, Президент сиёсатига қарши чиққан бўлади

    20.07.2018, 07:35

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида «Ўзатом» агентлиги ташкил этилади

    20.07.2018, 07:10

    Андижон вилоятида «Армия ва ёшлар» акцияси ўтказилди (фото)

    19.07.2018, 23:45

    Фарғонадаги «Бўстон» маҳалласи қачон ўз номига муносиб бўлади?

    19.07.2018, 23:13

    Ўзбекистонда алиментдан қарздор шахсларни автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш таклиф қилинди

    19.07.2018, 23:04

    Депутат Андижонда ички ишлар ходимларининг ноқонуний ҳаракатларига муносабат билдирди

    19.07.2018, 22:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Google Docs матнли ҳужжатларни сунъий интеллект подкастларига айлантиришни ўзлаштирди

    Дунё | 20 август, 22:55

    Россия Думасининг собиқ депутати Ғарбга 45 млн доллар эвазига махфий маълумотларни берганликда айбланмоқда

    Дунё | 20 август, 22:40

    Қозоғистонда хорижий мессенжерларга тақиқ қўйилганини рад этилди

    Дунё | 20 август, 22:25

    “Трамп Оқ уйда Финляндия президентини танимади ва фон дер Ляйенни камситди” — ОАВ

    Дунё | 20 август, 22:15

    “Толибон” Мозори Шарифда Алишер Навоий ҳайкалини бузиб ташлади — манба

    Дунё | 20 август, 22:05

    Тадқиқот: Ўзбекистонликлар ойлик даромадини кўпроқ нималарга сарфлайди?

    Иқтисодиёт | 20 август, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.