Яман шимолида 19 июль, пайшанба куни Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция авиацияси зарбаси оқибатида саккиз нафар тинч аҳоли қурбон бўлди, беш нафари жароҳат олди. Бу ҳақда Саъд вилояти маҳаллий ҳукуматидаги манбага таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Коалиция авиацияси Саҳар округида Ал ас-Сайфи туманига зарба берди. У саккиз кишининг ўлими, беш киши, жумладан, болаларнинг жабрланишига олиб келди», — дея маълум қилади манба.
Яманда 2014 йилдан буён исёнчи хусийлар ва мамлакат ҳукумати ўртасида уруш давом этмоқда.
Изоҳ (0)