Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган Қирғизистон хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва қонунчилик секторларининг хотин-қизлар ассоциацияси делегацияси Самарқандга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Делегация аъзолари Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Ҳамротош Шодиева ҳамроҳлигида Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди, диққатга сазовор жойларини бориб кўрди.
Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Улуғбек расадхонаси, «Афросиёб» музейи каби диққатга сазовор жойларда бўлган меҳмонлар Ўзбекистон тарихи, халқнинг бой маданий мероси ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлди.
Изоҳ (0)