18 июль куни Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ТИВда АҚШ элчиси Памела Леора Спратлен билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Афғонистон бўйича халқаро конференция якунларига кўра 27 мартда қабул қилинган Тошкент декларациясини амалга ошириш нуқтайи назаридан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон—АҚШ кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)