Ўзбекистон Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ жорий ўқув йили учун 10 та мутахассисликка жами 200 нафар тингловчи қабул қилинади.
Қабул квоталарининг 65 таси давлат гранти асосида, 135 таси эса тўлов-контракт асосида қабул қилиниши белгилаб берилди.
Энг кўп тингловчи «Тижорат банкларини бошқариш» мутахассислигига (45 та) қабул қилинса, «Суғурта компанияларини бошқариш» мутахассислигига фақат тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
Академия магистратурасига иқтисод соҳасида бакалавр даражасига эга бўлган, ёши 35 дан ошмаган номзодлар вазирликлар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг йўлланмалари асосида қабул қилинади.
Изоҳ (0)