Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Кениядаги Амбусели миллий табиат боғида май ойининг охирида 38 ёшли Пару лақабли фил эгизакларни дунёга келтирди. Эркак ва урғочи филчалар боғдаги 40 та филдан иборат оилага қўшилди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.

Фото: «Zakon.kz»

Фото: «Zakon.kz»

Филнинг эгизак туғиш эҳтимоли бир фоиздан камроқни ташкил қилади. Бу юз берган тақдирда ҳам, фил болаларидан биттаси туғриқдан кейин ўлади. Бироқ бу эгизаклар ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бундан аввалги бу каби ноёб ҳодиса боғда 1980 йилда юз берган. Олимлар эгизаклар филларнинг сонини кўпайтиришига умид қилмоқда.

Фото: «Zakon.kz»

Фото: «Zakon.kz»

Фото: «Zakon.kz»

Фото: «Zakon.kz»

Изоҳ
Асосий янгиликлар