Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Буюк Британиянинг Оссетт шаҳрида яшовчи Аррон Уолшоу Lotto Millionaire Raffle лотереясида номаълум аёлнинг унга жой бўшатиб бергани туфайли ютуқли чиптани сотиб олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Эркак касса ёпилишидан икки дақиқа олдин бошқа харидор аёл билан у ерга югуриб келган. Уолшоунинг жуда шошилаётганини кўрган номаълум аёл уни ўтказиб юборган ва эркак чипта сотиб олган. Эртаси куни эркак бир миллион фунт стерлинг ютиб олганини билган.

Ютиб олинган пулни Уолшоу ўзининг яхши кўрган қизи билан орзусидаги никоҳ тўйини ўтказишга сарфламоқчи. Шу билан бирга, у ютуққа номаълум аёлнинг хушмуомалалиги сабабли эришганини тан олган ва уни топиб, миннатдорчилик билдиришни режалаштирмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар