Нотариал ҳаракатлар ва ФҲДЁ органлари хизматлари учун тўловларни амалга оширишда интерактив хизматларни жорий этишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ:
- нотариал хизматлар ва ФҲДЁ органлари учун тўловларни амалга оширишда интерактив ахборот-коммуникация воситалари, жумладан, банкомат, терминал, инфокиоска ва мобил иловалар жорий қилинади;
- тижорат банклари нотариал идоралар ва ФҲДЁ органларидаги махсус кассалар орқали тушаётган давлат божи тўловлари суммасининг (1 фоиз) бир фоизи миқдорида мукофот олади;
- нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари биносида махсус кассалар ва тўлов пунктлари очилганлиги учун тижорат банклари ва тўлов пунктлари агентлик тармоқлари ижара тўлови, коммунал ва эксплуатацион хизматлар тўловларидан озод қилинди.
Изоҳ (0)