Қорақалпоғистон Республикасида фуқарони ўроқ билан уриб жароҳат етказган шахс қўлга олинди, деб хабар беради ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
15 июль куни Қорақалпоғистон республикасининг Кегейли туманида яшовчи И.Ж. «Жана базар» ОФЙ ҳудудида А.К.нинг орқа чап кўкрак қисмига ўроқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада А.К. касалхонага ётқизилиб, И.Ж. қўлга олинган.
Изоҳ (0)