Wi-Fi хизмати фойдаланувчиларнинг шахси идентификацияланганда ҳамда фойдаланилган веб-ресурслар (лог-файллар) ҳисобини юритган ҳолда тақдим этилади. 12-октябридан жорий этилувчи янги Маълумотлар узатиш тармоғи, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидаларида бу ҳақда сўз боради. Бу ҳақда Norma хабар қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Фойдаланувчилар шахсини идентификациялаш уларнинг мобил телефон рақами бўйича ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар бўйича амалга оширилган бошқа рўйхатдан ўтиш маълумотлари: авиа ва темир йўл чипталари, меҳмонхонада рўйхатдан ўтиш маълумотлари ва бошқалар асосида амалга оширилади.
Телефон рақами бўйича идентификациялаш учун бу рақамга бир марта SMS-пароль юборилади ва фойдаланувчи аутентификация қилинади. Паролнинг активлик муддати — 10 дақиқадан кўп эмас. Бунда хабарнинг сир сақланиши таъминланади.
Юридик шахс оператор ёки провайдер билан тузилган шартномага мувофиқ уларнинг аппарат-дастурий воситалари асосида ўз ҳудудида бепул Wi-Fi хизматини ташкил этиши мумкин.
Изоҳ (0)