Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Фарғона вилоятининг Боғдод туманида номаълум ҳайдовчи бошқарувидаги аниқланмаган автомашина 28 ёшли Валижон Абдуллаевни уриб юбориб, ёрдамни кўрсатмай, воқеа жойидан қочиб кетганди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Фото: Trend

Фото: Trend

Ҳодиса оқибатида В.Абдуллаев олган жароҳатлари сабаб ҳалок бўлди.

Фуқаролар томонидан берилган маълумотлар ва кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Данғара туманида яшовчи Р.У. Spark русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.

ИИВ мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимларига ёрдам берган фуқароларга миннатдорлик билдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар