Самарқанд вилояти Ички ишлар вазирлиги қошидаги лицейларга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев маълум қилди.
Ҳозиргача 1 881 нафар абитуриент ҳарбий тиббий комиссиядан ўтказилиб, уларнинг индивидуал психологик хусусиятлари ўрганилди. Номзодлар билан якка тартибдаги суҳбатлар уюштирилиб, махсус профессионал танловда номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлиги даражасини аниқлаш мақсадида ёзма иш олинди. Шунингдек, жисмоний тайёргарлик бўйича синов ўтказилди.
Ушбу синовлардан ўтган жами 594 нафар номзоддан 56 нафар қиз, 237 нафар йигит ушбу лицейга қабул қилинади. 2020—2021-ўқув йилидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги академиясининг кундузги таълим қабулига фақат ИИВ академик лицейлари ва ҳарбий академик лицейлар битирувчилари қабул қилинади.
Изоҳ (0)