Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ташаббуси билан «Кореянинг бандликка рухсат бериш тизими бўйича корейс тилидан бўлиб ўтадиган навбатдаги тест синовлари» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Корея ва Ўзбекистоннинг меҳнат вазирликлари ўртасида «Бандликка рухсат бериш тизими бўйича ишчи кучини Корея Республикасига юбориш тўғрисида»ги Меморандум имзоланган.
Меморандумга асосан, эндиликда талабгорларнинг фақатгина корейс тилини билиш даражаси эмас, балки малакаси, жисмоний ҳолати ва тажрибаси ҳам синовдан ўтказилади.
Тадбирнинг асосий мақсади Кореяда вақтинчалик ишлаш учун топшириладиган тест синовларини ўтказиш тартиби, номзодларга қўйиладиган талабларни атрофлича муҳокама қилишдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, тест синовлари 2018 йилнинг 20 июлидан 28 августига қадар бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)