Инновацион ривожланиш вазирлиги фуқароларнинг ер сотиб олишига рухсат беришни таклиф қилди, дея Spot хабар бермоқда.
Вазирлик 2021 йилгача Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш стратегиясида фуқароларнинг ер сотиб олишига рухсат бериш таклифини илгари сурган.
Хусусан, ҳужжатда қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланилмайдиган ерларни фуқароларга хусусий мулк сифатида сотиш назарда тутилади. Шу тариқа ернинг фойдаланилмай туришининг олдини олиш кўзланган.
Ҳозирда Ўзбекистонда барча ерлар давлатники ҳисобланади ва олди-сотди қилинмайди.
Шунингдек, ҳужжатда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳуқуқини сотиш ҳам назарда тутилган. Шу тариқа ер капиталга айланади.
27 июлга қадар ҳужжатнинг тўлиқ матни билан танишиш, таклиф киритиш, изоҳлаш ва фикр билдириш мумкин. Ҳужжат тахминан 1 август куни кучга киради.
Изоҳ (0)